Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ғазодаги уруш мисли кўрилмаган ўлим ва ҳалокат даражасига етди

Ғазодаги уруш мисли кўрилмаган ўлим ва ҳалокат даражасига етди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 353 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Дайр ал-Балоҳ, Жабалия, Бурайж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 3 та қирғин содир бўлди, 40 киши шаҳид бўлди.

▪️Нацистлар Шати лагеридаги кўчирилганлар жойлаштирилган Кафр Қосим мактабига ҳужум қилди. 7 киши ҳалок бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ ҳудудида Меркава танки ва ҳарбий бульдозер йўқ қилинганини билдирди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларига катта ҳужум уюштирмоқда, 60 киши ҳибсга олинган, улар орасида аёллар ҳам бор. 7 октябрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳилда 10 800 дан ортиқ фаластинлик ҳибсда сақланмоқда.

▪️Бугун эрталаб Исроил қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги Ятер, Хиам шаҳарлари ва Бекаа водийсига йирик зарбалар берди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Ал-Арфад дронлари ёрдамида Голани бригадалари ҳарбий базасига ҳужум қилди.

▪️ Human Rights Watch собиқ раҳбари: Исроил ўз жиноятлари ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги апартеидни фош қилгани учун Ал-Жазира офисини ёпди.

▪️БМТ бош котиби: Ғазодаги уруш мисли кўрилмаган ўлим ва ҳалокат даражасига етди.

▪️Австралия Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилдаги гуманитар фалокат оқибатларини бартараф этиш учун ЮНИСEФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасига 6,8 млн доллар (10 млн Австралия доллари) ажратилишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 18:48. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!