Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Баёнотда таъкидланишича, фаластинликлар умид ва маҳзунлик ўртасида яшамоқда — ҳар куни ёрдам ёки оташкесимдан умид қилар экан, шароит янада ёмонлашиб бормоқда.
“Фаластинликлар ёрдам ёки тўхташни кутмоқда, аммо ҳар сафар янада ёмонроқ воқеликка кўз очмоқда”, — дейилади қўшма баёнотда.
Сионист режим Ғазога ёрдам етказилиши кескин камайганини тан олди, аммо расмийлар айбни инсонпарварлик ташкилотларига, жумладан, ўз назорати остидаги айрим агентликларга тортмоқда.
БМТ агентликлари эса изчил равишда Исроил томонидан гуманитар юклар учун хавфсиз йўллар бермаётгани ҳақида хабар бермоқда.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўнлаб фуқаролар, жумладан болалар, яқин ҳафталарда қонсизлик ва озуқа етишмаслигидан вафот этган.
Қўшма баёнотда шунингдек, охирги икки ой ичида ёрдам олиш учун ҳаракат қилган юзлаб фаластинликлар ўлдирилгани ҳам таъкидланган.
Инсонпарварлик ташкилотлари халқаро ҳамжамиятни блокадани тугатиш ва ёрдам етказишга эркин кириш имконини беришга чақирмоқда.