Исроилнинг Ғазога кенг кўламли ҳарбий тажовузи бошланганидан бери 201 журналист уруш зонасида ўз ишини олиб бориш чоғида ҳалок бўлди.
Бу хуружлар нафақат қурбонлар оилалари учун фожиа, балки холис ахборот олиш ҳуқуқи ва бутун халқаро медиа ҳамжамиятига зарбадир.
Ғазодаги журналистлар оммавий ахборот воситалари тарихида биринчи марта бундай даҳшатли қирғинларни бошдан кечирмоқда. Исроилнинг уруш жиноятлари узоқ йиллар давомида сўз эркинлигини ҳимоя қилишни асосий қадрият деб эълон қилган Қўшма Штатларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан амалга ошди.
Халқаро гуманитар ва журналистлар ҳамжамиятлари Исроилни сионистик терроризм томонидан содир этилган ваҳшийликларга оид ҳаққоний маълумотлар оқимини йўқ қилиш мақсадида журналистларнинг мақсадли ва қасддан ўлдирилиши учун жавобгарликка тортишга чақирмоқда.