2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёнотда маълум қилинди. Ҳужжатда минтақада давом этаётган Исроил тажовузлари туфайли ҳалок бўлганлар ва ярадорлар ҳақидаги сўнгги маълумотлар келтирилган.