Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Ғаза шаҳрининг Тель аль-Хава маҳалласидаги турар-жой биносига қилинган авиаҳужум натижасида 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ва ҳомиладор аёл ҳам бор. Илк хабарларда 7 кишининг ўлими ҳақида айтилган, бироз вақт ўтиб яна бир киши вафот этгани маълум бўлиб, қурбонлар сони саккиз нафарга етди. Ҳужум натижасида ўнлаб фуқаролар тан жароҳати олган.

Киритилди: 17:13 23.07.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!