Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

2023 йил октябрдан буён Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 553 нафарга етди.

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги 24 соат ичида сектор шифохоналарига икки нафар ҳалок бўлган шахс жасади ва 22 нафар ярадор олиб келинган.

10 октябрь 2025 йилда ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганига қарамай, ҳужумлар давом этмоқда.

Шу давр ичида Исроил зарбалари натижасида 777 киши ҳалок бўлган, 2 193 нафар киши яраланган. Шунингдек, вайроналар остидан 761 нафар қурбоннинг жасади олиб чиқилган.

Умумий ҳисобда эса ярадорлар сони 172 296 нафарга етган.

Киритилди: 21:43 20.04.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!