Ғазодаги Фаластин фуқаролик мудофааси бўлинмаси сўнгги 5 кун ичида секторнинг турли ҳудудларига уюштирилган ҳужумлар натижасида 70 нафар бола ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
“Анадолу” ахборот агентлиги ёзишича, баёнотда Ғазо 16 ойдан бери геноцид учун оғир товон тўлашда давом этаётгани таъкидланган.
2023 йил 7 октябрдан буён қурбон берилган 46 565 фаластинликнинг 17 841 нафари болалар, 12 298 нафари аёллар. Минглаб жасад ҳамон вайроналар остида. Фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда. Афсуски, одамлар бошпана топган касалхоналар, таълим муассасалари ҳам ўққа тутилмоқда.