Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган 190 дан ортиқ юк машинаси етиб борди

Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган 190 дан ортиқ юк машинаси етиб борди

21 май куни урушдан вайрон бўлган Ғазо секторига гуманитар ёрдам, жумладан, ун, болалар овқатлари ва тиббий жиҳозлар юкланган яна 100 та юк машинаси етиб борди. Бу ҳақда Исроил ҳукуматининг COGAT ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради DW.

— Барча ёрдамлар хавфсизликни синчиклаб текширилгандан сўнг топширилди. Бу ЦАХАЛ расмийларининг тавсияси ва сиёсий раҳбарият кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилди. Биз Ғазо секторига гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этамиз, бу ёрдам ХАМАС террор ташкилоти қўлига тушмаслиги учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз, — дейилади COGAТ постида.

Қайд этилишича, бир кун аввал Ғазо секторига худди шундай гуманитар ёрдам юкланган 93 юк машинаси етиб борган.

Гуманитар ёрдам Исроил, Миср ва Ғазо сектори чегаралари туташган жойда жойлашган Керем-Шалом назорат-ўтказиш пунктига етиб борди. Бу ерда гуманитар ходимлар уни кейинчалик маҳаллий аҳолига тарқатиш учун юк машиналарига ўтказишлари керак. Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme, WFP) идораси раҳбари Антуан Ренарнинг айтишича, 78 та юк машинаси "кутишмоқда".

—Биз юкларимиз талон-тарож қилинмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, деди у Associated Pressга. Ўтмишда талончилар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилган.

Исроил Ғазо аҳолисига ёрдам ХАМАСнинг юкларни бошқа йўналишга йўналтиришига йўл қўймаслик учун хавфсиз тарқатиш зоналари ташкил этилгач, қайта тикланишини айтди.

Киритилди: 18:11 22.05.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!