Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазо секторига "бир дона буғдой" ҳам киритилмайди — Исроил молия вазири Бецалель Смотрич

Ғазо секторига "бир дона буғдой" ҳам киритилмайди — Исроил молия вазири Бецалель Смотрич

Ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш келишувининг биринчи босқичи (2 март куни) якунланганидан бери Исроил Ғазога гуманитар юклар киришини бутунлай тўхтатди.

Қайд этилишича, Ғазода яшовчи 2,3 миллионга яқин фаластинликлар очарчилик ёқасида турибди.

Блокада туфайли ун ва ёқилғи етишмаётгани сабабли маҳаллий новвойхоналар ой бошидан буён ишламаяпти.

Исроил ОАВлари яқин ҳафталарда ёрдам етказилишига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Бироқ, Смотрич бу хабарларни шарҳлар экан, Ғазо секторига "бир дона ҳам буғдой" киритилмаслигини айтди.

Киритилди: 15:33 07.04.2025. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!