Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазо секторида тошқинларда одамлар ҳалок бўлди

Ғазо секторида тошқинларда одамлар ҳалок бўлди

Ғазо секторида тошқинларда одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Телеканалнинг хабар беришича, сув тошқинлари қарийб 72 соатлик кучли ёғингарчиликдан кейин юзага келган.

Сўнгги икки йил ичида кўплаб фаластинликлар анклавнинг катта қисмини вайрон қилган ҳалокатли уруш пайтида чодирлар ва вақтинчалик бошпаналарга кўчиб ўтган эди. Совуқ об-ҳаво ва ёмғир туфайли аҳолининг мол-мулклари сув осида қолган.

⁠ҲАМАС матбуот хизмати баёнотида 27 мингдан ортиқ чодирлар сув остида қолгани айтилган. Қайд этилишича, “мураккаб гуманитар фалокат” камида 250 000 кишига таъсир кўрсатган.

Киритилди: 21:33 14.12.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!