Ғазо секторида ҲАМАС сиёсий бюросининг аъзоси ўлдирилди. Бу ҳақда ЦАХАЛ хабар берди.
"ҲАМАСнинг анклавдаги бошқа гуруҳлар билан алоқалар учун масъул бўлган аъзоси Изз ад-Дин Кассаб сектор жанубидаги Хон Юнис шаҳри яқинига берилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди", дея хабар беради Исроил мудофаа кучлари.
ЦАХАЛ Кассабни "ҲАМАС сиёсий бюросининг Ғазо секторида тирик қолган сўнгги юқори мартабали аъзоларидан бири эди" деб атаган.