Бугун 14 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди

Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди

Фаластин Марказий статистика бюроси (CSBP) маълумотларига кўра, 15 ой олдин Исроил билан бошланган уруш оқибатида Ғазо аҳолиси 6 фоизга камайди. Бу ҳақда Al-Arabiya хабар берди.

Қайд қилинишича, анклавдан 100 мингга яқин фаластинлик қочган ва 55 мингдан ортиғи ҳалок бўлган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери 45,5 минг фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг ярмидан кўпи аёллар ва болалар. 11 минг нафар фаластинлик бедарак йўқолган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги CSBP маълумотларини «Исроилни қоралаш мақсадида уйдирилган, шиширилган ва манипуляция қилинган» деди.

CSBP маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисининг қарийб 22 фоизи озиқ-овқат етишмовчилигининг ҳалокатли даражасига дуч келмоқда.

Бюро маълумотларига кўра, ушбу 22 фоиздан 3,5 мингга яқин болалар тўйиб овқатланмаслик туфайли ўлим хавфи остида.

Киритилди: 18:53 13.01.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!