Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир билан узлуксиз таъминланади

Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳоли кўмир билан узлуксиз таъминланади

✅ Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Киритилди: 14:01 08.10.2021. Ўқилди: 1760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!