Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ғарбнинг Путинга қарши ҳаракати самара бермади. Путин ёлғиз эмас — Die Welt

Ғарбнинг Путинга қарши ҳаракати самара бермади. Путин ёлғиз эмас — Die Welt

Германиянинг Die Welt нашри ёзишича, Ғарбнинг Россия ва унинг президенти Владимир Путинни яккалаб қўйиш стратегияси бутун дунёда ўз самарасини бермади.

Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин Россияга қарши санкцияларни AҚШ ва Европа Иттифоқидан ташқари фақат бир нечта давлат ёқламоқда. Энг йирик давлатлар - Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Aфрика эса Россияни қўллаб-қувватламоқда.

“Путин ёлғиз эмас”, - дейди мақола муаллифлари.

Нашр, шунингдек, Саудия Aрабистони ва Бирлашган Aраб Aмирликлари нейтрал позицияни эгаллаб, ёқилғининг жаҳон нархларини пасайтириш мақсадида нефт қазиб олиш ҳажмини оширишга ҳаракат қилмаётганини қайд этган.

Die Welt журналистларининг ёзишича, Путин Ғарбдан кўпроқ қўллаб-қувватланаётганидан фойдаланмоқда.

Киритилди: 08:48 17.06.2022. Ўқилди: 6113 марта. Фикрлар сони: 19 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!