Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ғарбий Соҳилда қўлга олинган фаластинликлар сони 9,5 мингдан ошди

Ғарбий Соҳилда қўлга олинган фаластинликлар сони 9,5 мингдан ошди

Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда камида 20 нафар фаластинликни қўлга олди.

Бу ҳақда Фаластин асирлари уюшмаси ва Фаластин озодлик ташкилотининг Фаластин асирлари ишлари бўйича қўмитасининг қўшма баёнотида айтилади.

Баёнотда қайд этилишича, охирги 24 соат ичида Исроил ҳарбийлари Ал-Халил, Женин, Қалқиля, Наблус, Рамаллаҳ, Эриҳа ва Қуддус шаҳарларида рейдлар уюштирган.

Бу билан 2023 йил 7-октабрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қўлга олинган фаластинликлар сони 9510 нафарга етди.

2023 йилнинг 7-октабр куни Исроил армияси Ғазо секторида агрессия бошлаганидан бери босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва ҳужумлар сони ортган.

Киритилди: 21:23 03.07.2024. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!