Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ғарбий Австралияда йўқолган радиоактив капсула топилди

Ғарбий Австралияда йўқолган радиоактив капсула топилди

Фавқулодда хизматлар ходими маълум қилишича, Австралия ҳукумати чоршанба куни 1400 км магистрал йўл бўйлаб қарийб бир ҳафта қидирув ишлари олиб борилгандан сўнг кенг миқёсда йўқолган радиоактив капсулани топдилар.

"Ҳарбийлар капсулани текширмоқда ва у пайшанба куни Перт шаҳридаги хавфсиз иншоотга етказилади. Тадқиқот соҳаси кўламини ҳисобга олсак, ушбу объектни топиш жуда кэқийин вазифа эди", — деди Фавқулотда вазиятлар вазири Стивен Доусон матбуот анжуманида.

Маълумот ўрнида, ушбу радиоактив капсула Рио Тинто заводидан келадиган темир рудаси зичлигини ўлчаш учун ишлатиладиган сенсорнинг бир қисми ҳисобланади.

Киритилди: 11:13 05.02.2023. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!