Ғарбда нефть захиралари тугаган. Бу ҳақда Витол компанияси раҳбари Рассел Харди Лондонда бўлиб ўтаётган Energy Intelligence Forum конференциясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Хардининг сўзларига кўра, АҚШ ва Эрон уруши туфайли Ғарб мамлакатларида фойдаланиш мумкин бўлган ресурслар қолмаган. Ғарбда фойдаланиш мумкин бўлган захиралар (нефть) йўқ. Биз аллақачон мавжуд захираларни сарфлаб бўлдик» - дея Хардининг сўзларини келтиради Bloomberg агентлиги.
Бунинг устига, яқин ойларда ёқилғи танқислиги билан боғлиқ вазият ўзгариши даргумон. Витол раҳбари таъкидлаганидек, бу борадаги кескинлик қиш арафасида ҳам сақланиб қолиши мумкин.
«Нефть маҳсулотлари билан боғлиқ вазият ҳамон ўта танқис бўлиб қолмоқда ва қиш яқинлашгани сари бу ҳолат яна бироз давом этиши мумкин,» - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Saudi Aramco раҳбари ҳам глобал нефть захиралари "даҳшатли даражада паст" эканлигини айтган эди.