Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ғарб давлатлари Россия нефть маҳсулотларига икки хил нарх чегарасини жорий этади

Ғарб давлатлари Россия нефть маҳсулотларига икки хил нарх чегарасини жорий этади

G7 мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва Австралия Россия нефть маҳсулотлари учун иккита нарх чегараси ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, биринчи нарх чегараси одатда юқори нархда сотиладиган нефть маҳсулотларига, иккинчиси эса чегирма билан сотиладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари 2023 йилнинг март ойида денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг ўзи учун ҳам нарх чегарасини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Нархларни чеклаш бўйича коалицияга аъзо мамлакатлар молия вазирлари ўринбосарларининг виртуал йиғилиши чоғида нефть маҳсулотларига нархларнинг максимал чегаралари бўйича қарор қабул қилинди. АҚШ Молия вазирлиги матбуот баёнотида айтилишича, йиғилиш аъзолари нархларнинг юқори чегараси ўз мақсадларига эришаётганини, яъни Россиянинг экспорт даромадларини чеклаш ва глобал энергия таъминотини барқарорлаштиришни тасдиқлаган.

Киритилди: 17:01 21.01.2023. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!