Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган «Галатасарой» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув Туркия футболида чипта нархи бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Sporx нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Истанбулдаги «Рамс Парк» стадионида ўтадиган баҳс учун энг қиммат чипталар нархи 75 минг турк лирасига етган. Шунга қарамай, сотувга чиқарилган барча чипталар харид қилинган.
Туркия нашрига кўра, «Галатасарой» раҳбарияти ушбу учрашув куни чипта савдоси ва клубнинг расмий дўконларидаги сотувлар ҳисобидан тахминан 250 миллион лира тушум олишни кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» — «Барселона» учрашуви 13 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтади.