Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливанда пейжер портлашлари бошланишидан бир неча дақиқа олдин америкалик ҳамкасби Ллойд Остинга қўнғироқ қилган. Қўнғироқ чоғида, унинг сўзларига кўра, Галант Остинга Исроил Ливанда операция ўтказишни режалаштираётганини айтган, бироқ ҳеч қандай маълумот бермаган.
Исроил дастлаб пейжерларни Ҳизбуллоҳ билан жанг қилган тақдирда Ливанда портлатишни режалаштирган, бироқ махфийлик ошкор этилишидан қўрққан мамлакат раҳбарияти бундай имконият қўлдан бой бермай, қурилмаларни фаоллаштиришга қарор қилган.
Бу ҳақда Исроилнинг Walla портали манбаларга таяниб ёзмоқда.