Америкалик журналист Такер Карлсон Қўшма Штатлар Эрон билан бўлган қуролли можарода ҳақиқатан ҳам ғалаба қозонганига жиддий шубҳа билдирди.
Бу ҳақда шарҳловчи ўзининг X ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаатида сўзлаб берди. Журналистнинг фикрича, Вашингтоннинг даъво қилаётган муваффақияти аслида стратегик муваффақиятсизликка айланган.
У бир қатор асосий омилларни санаб ўтди, жумладан: Теҳронда режимни ўзгартиришга бўлган муваффақиятсиз уриниш, Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларининг вайрон этилиши ва улкан молиявий харажатлар. Карлсоннинг таъкидлашича, аскарларнинг ҳалок бўлиши ва хом ашё нархларининг ошиши ушбу қарама-қаршиликда Қўшма Штатларнинг заифлигини яна бир бор тасдиқлади.
«Америка қашшоқлашди. Америка кучсизланди», — дея хулоса қилди Карлсон.