Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ФВВ Шаҳрисабз шаҳрида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берди

ФВВ Шаҳрисабз шаҳрида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берди

Бугун, 30 июнь соат 20:50да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳар, “Кеш” МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган 2 та дўконда (қандолат ва қуруқ мевалар) ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:03 да ўраб олинган ва соат 21:10 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида дўконларнинг тахминан 30 кв.м майдонда том ва ички қисми ёнган. Дўконлар бозор ҳудудида эмас.

Ёнғин оқибатида тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 09:10 01.07.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!