Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФВВ қутқарувчилари “Катта Чимён” тоғида юролмай қолган фуқарога ёрдам кўрсатди

ФВВ қутқарувчилари “Катта Чимён” тоғида юролмай қолган фуқарога ёрдам кўрсатди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар куни кеча соат 16:35 да 112 ягона диспетчерлик хизмати орқали Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига келиб тушган.

Маълум қилинишича, Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш учун чиққан уч нафар фуқародан бирининг оёғи лат егани оқибатида у мустақил ҳаракатлана олмай қолган ва қутқарувчилар ёрдамига муҳтож бўлган.

Хабар олиниши билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.

Қутқарувчилар жароҳатланган фуқарога зарур амалий ёрдам кўрсатиб, уни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.

Маълум қилинишича, айни пайтда фуқаронинг аҳволи яхши.

Киритилди: 13:51 06.07.2026. Ўқилди: 962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!