ФВВ қутқарувчилари ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизчани қутқариб қолди. Ҳолат 17 октябр куни эрталаб Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида содир бўлган. 2023 йилда туғилган қизча ҳовлидаги ҳожатхонага эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шунингдек у шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди.