Футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳсларининг 2-тур учрашувлари давом этмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтаётган баҳсда Ўзбекистон Парагвай жамоаси билан куч синашди. Учрашувнинг биринчи бўлими шиддатли кечди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Парагвай жамоасининг 14-рақамли ўйинчиси ажойиб зарба йўллаб ҳисобни очди. Бир дақиқа ўтиб меҳмонларнинг 10-рақамли ўйинчиси Арналдо Биаз ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлим ўзбекистонликларнинг устунлигида бошланди. 24-дақиқада қарши ҳужумга ўтган парагвайликлар ҳисобдаги фарқни 3 тага етказди. Учинчи гол муаллифи — Франциско Мартинес. 26-дақиқада Хавиэр Салас Ўзбекистон дарвозасига 4-голни киритди.
35-дақиқада Ҳусниддин Нишонов Парагвай дарвозасини ишғол қилди. Афсуски, бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлиб қолди.
Афсуски 2-турда вакилларимиз 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Шу тариқа Ўзбекистон футзал терма жамоаси йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Фото: FIFA
Маълумот учун ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир жуфтлик — Нидерландия ва Коста Рика жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Ҳозирда мезбонлар ҳисобида 1 очко мавжуд. Ўзбекистон сўнгги турда Коста Рика жамоаси билан куч синашади. Учрашув 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. 3-турдаги ғалаба ҳам жамоани кейинги босқичга чиқишига хизмат қилиши мумкин.