Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди

Таиландда давом этаётган футзал бўйича Осиё кубоги 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши паркетга чиқди.

Ўйинда тўлиқ устунлик намойиш этган вакилларимиз йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Биздан голларни Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Элбек Тўлқинов ҳамда Суннатулла Жўраев киритган бўлса, рақибнинг ягона голига Мажид Ал-Огаили киритди.

3-турда вакилларимизга Саудия Арабистони рақиблик қилади.

Ироқ 1:4 Ўзбекистон

Голлар: Мажид Ал-Огаили 38 — Акбар Усмонов 11, Машраб Одилов 16, Элбек Тўлқинов 26 Суннатулла Жўраев 28

Киритилди: 20:57 19.04.2024. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!