Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фуқаронинг ноқонуний ҳаракати тизимга 3 миллиард 2 миллион сўм зарар келтирди

Фуқаронинг ноқонуний ҳаракати тизимга 3 миллиард 2 миллион сўм зарар келтирди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида тезкор назорат тадбири ўтказилди.

Унда аниқланишича, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Р. ўз хонадонининг ертўласида майнинг қурилмаларни ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 3 миллиард 2 миллион сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматига кўра, ҳозирда қоидабузарга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Киритилди: 10:58 23.02.2024. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!