Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фуқарога 428 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди

Фуқарога 428 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди


Фуқаро ҳалол меҳнати эвазига топган даромадини ташкилот мутасаддиларидан ололмагач, суд қарорига асосан иш ҳақини ундириб берилишини сўраб, МИБ органларидан қонуний ёрдам сўради.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 29.09.2023 йилги суд буйруғига асосан қарздор “HUMANS” МЧЖ ундирувчи И.Обухова фойдасига жами тўланмай қолинган 428 млн. 243 минг сўм миқдорида иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочиси М.Рахманов томонидан қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар ўрганилиб, тегишли тартибда хатланган ҳамда қарздор ҳисоб-рақамларига банд солинган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, тўлов топшириқномаларга асосан ундирилиши лозим бўлган 428 млн. 243 минг сўм иш ҳақи фуқарога тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Киритилди: 20:21 13.10.2023. Ўқилди: 1694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!