Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг 16.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖдан ундирувчи Ф.Д.нинг фойдасига 188.367.520 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочилари ўзларига берилган қонуний ваколатларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда фуқаро Ф.Д.нинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб, унинг фойдасига 188.367.520 сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим томонидан ижро иш юритуви Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.