Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози терговга таъсир кўрсатганлик ва босим остида уй қамоғини муддатидан олдин тугатган ва энди электрон билагузук тақиш шарт эмас.
Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.
Париж прокуратураси ҳукмнинг фақат 2024 йил декабрида Кассация суди қарори ортидан кучга кирганини айтди. Саркози бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса-да, суд унинг ёшини инобатга олиб, муддатидан олдин озод қилиш ҳақидаги илтимосини қабул қилди. Шу тариқа, 70 ёшли сиёсатчи бор-йўғи уч ойни уй қамоғида ўтказди ва пайшанба куни 7 февралдан бери жазонинг ижросини кузатиш учун таққан электрон билагузук олиб ташланди.
2021 йилда Париж суди Николя Саркозини коррупция ва таъсир ўтказишда айбдор деб топди. Тергов маълумотларига кўра, 2014 йилда Саркози адвокати Тьерри Эрзог орқали Кассация судининг собиқ бош прокурори Гильберт Азибердан махфий расмий маълумотларни олишга уринган. Терговчиларнинг таъкидлашича, собиқ президент ўзининг 2007 йилдаги сайловолди кампаниясини L'Oreal компанияси эгаси Лилиан Беттенкур томонидан ноқонуний молиялаштириш бўйича тергов доирасида мусодара қилинган иш ёзувларини қайтариб бермоқчи бўлган.