Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Франциянинг давлат қарзи 3 триллион евродан ошди

Франциянинг давлат қарзи 3 триллион евродан ошди

Франциянинг давлат қарзи 3 триллион евродан ошди, мамлакат иқтисодиёти эса оғир аҳволда экани айтилди.

Бу ҳақда республика бош вазири Мишел Барне France 2 телеканалида маълум қилган.

"Мамлакатимиз жуда оғир вазиятни бошдан кечирмоқда", деди у, "Франциянинг қарзи 3 триллион еврони ташкил этади ва унга хизмат кўрсатиш учун йилига 50 миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфланади".

Телеканал маълумотларига кўра, Франциянинг давлат қарзи деярли 3,16 триллион еврони ташкил этади.

Барненинг таъкидлашича, "ҳукумат на давлат қарзининг кўпайишига, на экологик талабларнинг камайишига йўл қўймайди". Ҳукумат харажатларни назорат қилиш ва пенсия ислоҳотини сақлаб қолишга интилади, дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш тизими ва иммиграция назоратига устувор эътибор берилади.

Ҳукумат раҳбари бадавлат французлар даромадига солиқлар оширилишини истисно этмади. "Мен энг бадавлат ватандошлардан иқтисодий вазиятни нормаллаштириш чораларида иштирок этиш талаб қилиниши мумкинлигини истисно қилмайман", деди у.

Аввалроқ Елисей саройи ташқи ишлар вазири лавозимини Жан-Ноэл Барро эгаллаган янги вазирлар маҳкамасининг тасдиқланган рўйхатини эълон қилган эди.

Иқтисодиёт вазири лавозимини 33 ёшли Антуан Арманд эгаллади. 23 сентябр куни Вазирлар кенгашининг янги таркибдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:40 23.09.2024. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!