Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Франциянинг Бут шаҳри сув остида қолди

A A A
Франциянинг Бут шаҳри сув остида қолди

Кучли ёмғир туфайли Па-де-Кале минтақасида дарёлар тошиб кетди. Шаҳарни сув босди. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

Франция шимолида жойлашган кичик Бут шаҳри тўрт ой ичида бешинчи марта сув остида қолди. Кучли ёмғирлар натижасида Пас-де-Каледаги бир неча дарёлар бирин-кетин қирғоқларидан чиқиб, шаҳарни сув босди.

Бу ҳолат маҳаллий аҳоли учун чексиз ваҳима олиб келди. Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли вазият мураккаблашди. Ҳатто аҳоли орасидан баъзилари учун уйларини лойдан тозалаш фойдасиз бўлиб қолди.

Аҳолининг ёз мавсумини кутишдан бошқа иложи йўқ. Умид қиламизки, қуёш исиши билангина бу хавфдан қутуламиз. Бироқ, ер тезда қуриб кетишига кафолат йўқ.

Киритилди: 13:52 28.02.2024. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!