Франциянинг Auchan савдо тармоғи ўзининг Россиядаги филиалини сотишга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Le Figaro.
Нашрнинг ёзишича, гуруҳ икки потенциал харидорни топган. Газетада гап айнан ким ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. Нашрнинг ёзишича, бу қарор чакана савдо тармоғидаги Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари туфайли юзага келган қийинчиликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.