Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

Францияда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

"Елисей саройи бош котиби Франциянинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди, унга бош вазир Франсуа Байру бошчилик қилади", деб ёзади Le Monde.

Ички ишлар вазири Брюно Ретайо, Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро, Мудофаа вазири Себастян Лекорню ва яна тўрт вазир ўз лавозимларини сақлаб қолади. Франсиянинг собиқ бош вазири Элизабет Борн Миллий таълим вазирлигини бошқаради, собиқ Ички ишлар вазири Жералд Дерманен эса Адлия вазири лавозимини эгаллайди.

Декабр ойи бошида Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта кўпчилик овоз билан ҳукуматга ишончсизлик билдирди ва истеъфога чиқарди. Бунга бош вазир Мишел Барнье ҳукумати бюджет лойиҳасини парламент билан келишилмаган ҳолда қабул қилгани сабаб бўлган эди. 13 декабр куни президент Эммануел Макрон Франсуа Байруни янги бош вазир этиб тайинлади.

Киритилди: 10:50 24.12.2024. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!