Telegram асосчиси Павел Дуров 2024 йилда унга қарши бошланган тергов доирасида француз терговчилари томонидан яна сўроққа чақирилди.
Бу ҳақда Agence France-Presse нашри хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Дуров сўроққа маҳаллий вақт билан соат 10:00 да келган. Терговчилар билан суҳбат олти соатдан ортиқ давом этди ва бу унинг ушбу терговдаги тўртинчи суҳбати бўлди.
"Павел Дуровга қарши жиноий иш қўзғатилганидан деярли икки йил ўтгач, айбловларни тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ", деб таъкидлади унинг адвокатлари.
Ҳимоя томони шунингдек, Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатларига ҳам Францияда, ҳам Европа судларида шикоят қилиш ниятида эканлигини эълон қилди.