Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Францияда нақд пул муомаласини бекор қилиш таклиф қилинди

Францияда нақд пул муомаласини бекор қилиш таклиф қилинди

Франция адлия вазири Жералд Дарманен мамлакатда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш мақсадида нақд пулларни бекор қилишни таклиф этди, дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Адлия вазирлиги раҳбари ўз ташаббусини пайшанба куни Сенатнинг молиявий жиноятларни тергов қилиш қўмитаси эшитувида тақдим этди.

“Криминал ҳудудларда гиёҳванд моддалар савдосини қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида сўраганларга бу ҳақда бир неча бор айтганман. Оддий бир чора кифоя: нақд пулларни бекор қилиш савдо нуқталарини бутунлай йўқ қилади”, — дея таъкидлади вазир.

Вазирнинг фикрича, виртуал пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш тизими жорий этилса, наркодилерлар молиявий назорат тизимидан қочиб қутула олмайди.

Телеканал таъкидлашича, французлар вазир таклиф қилганидек нақд пулдан воз кечишга тайёр эмас, бироқ фуқароларнинг уларга бўлган боғлиқлиги сусаймоқда.

Франция банки ўтказган тадқиқотга кўра, карталар энг оммабоп тўлов воситаси бўлиб қолмоқда (62%), нақд пул эса (14%) ортда қолмоқда. 2024 йилда французлар биринчи марта банкнот ва тангалардан кўра карталардан кўпроқ фойдаланишди.

Шундай бўлса-да, сўровда қатнашганларнинг 60%и нақд пул билан тўлаш имкониятини муҳим ёки ҳатто жуда муҳим деб ҳисоблайди. Французлар нақд пулни анонимлик кафолати (40%), дарҳол ҳисоб-китоб қилиш имконияти (37%) ва харажатларни яхшироқ назорат қилиш воситаси (31%) сифатида кўришади.

Киритилди: 12:02 24.05.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!