Франциянинг Лион шаҳридаги “Ассалом” масжидига ўт қўйилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. Ҳодиса оқибатида масжиднинг кириш қисмига ва хонақоҳга зарар етган. Исломофобларнинг ҳужум пайтида масжидда ҳеч ким бўлмаган.
Маълум бўлишича, бу охирги икки ҳафта ичида иккинчи бор масжидга ўт қўйилишидир. Айни пайтда полиция “Ассалом” масжидидаги ҳодиса бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Лиондаги масжидга ҳужумни Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ҳам қоралади.
“Мусулмонларга, яҳудийларга ва насронийларга қарши ҳаракатлар аҳмоқона ва нафратга тўла ҳаракатлар бўлиб, Франциянинг қадриятларга зиддир. Мен эътиқод эркинлигини ҳимоя қиламан”, – дея ёзди вазир "Твиттер"даги саҳифасида.