Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда дунёдаги энг қиммат "зажигалка" ясалди. Нархи даҳшат

Францияда дунёдаги энг қиммат "зажигалка" ясалди. Нархи даҳшат

Дунёдаги энг қиммат "зажигалка" Францияда 400 грамм соф олтиндан ясалди, деб ёзади "Oddity Central". Буюртмачи Гонконглик миллиардер бўлиб чиқди.

Франциянинг ҳашаматли бренди "ST Dupont" Франция тарихига иштиёқи бор гонконглик миллиардер Стивен Ҳанг томонидан махсус буюртма қилинган Лоуис ХIII Флеур де Парме "зажигалка" устида иш бошлади. У тож шаклида ишлаб чиқилган ва 400 грамм соф олтиндан ясалган, шунингдек, умумий оғирлиги 41 карат бўлган 152 сапфир билан қопланган.

Бундай "зажигалка"нинг нархи тахминан 500 минг долларни ташкил қилади. Уни яратиш учун олти ойга яқин вақт керак бўлди ва жами «француз маданияти ва тарихини чуқур биладиган» 80 ҳунарманддан иборат жамоа буюртма устида ишлади.

Киритилди: 18:10 13.08.2024. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!