Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Францияда безгак эпидемияси бошланяптими?! 68 та ҳолат қайд этилди

Францияда безгак эпидемияси бошланяптими?! 68 та ҳолат қайд этилди

Франция расмийлари касалланиш ҳолатларининг кўпайиши туфайли мамлакатнинг Европа қисмида денге ва чикунгуня иситмаси эпидемиялари пайдо бўлишидан хавотирда.

Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

"Оверн-Рона-Алп тоғлари минтақасида денге ва чикунгуня безгаги билан касалланганлар сони кескин ошмоқда, соғлиқни сақлаш органлари эпидемиядан хавотирда," - дейилади материалда.

Касаллик тарқалишига қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш тузилмалари "олдини олувчи ёндашув"дан фойдаланмоқда. Аниқлик киритилишича, касалликнинг тарқалишига минтақага йўлбарс чивинининг кириб келиши сабаб бўлиб, унинг чақиши орқали иситма юқади.

"1 майдан буён минтақавий соғлиқни сақлаш агентлиги томонидан денге безгаги билан боғлиқ 31 та ва чикунгуня безгаги билан боғлиқ 37 та ҳолат қайд этилган," - дея таъкидлайди телеканал.

Киритилди: 07:15 27.05.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!