Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Франция парламентининг қуйи палатаси 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. 116 депутат ҳужжатни қўллаб овоз берган, 23 нафари унна қарши чиққан.
Ҳужжат онлайн платформаларга ёшни текшириш тизимларини жорий этишга мажбуриятини юклаши кутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг яна бир моддаси 2018 йилда жорий этилган, 11–15 ёшдаги ўрта мактаб ўқувчиларига мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш тартибини кенгайтиришни кўзда тутади. Энди ушбу тақиқ юқори мактаблар ўқувчиларига ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.
Президент Эммануэл Макрон қонунни тезкор кўриб чиқиш жараёнини бошлашни сўраганини маълум қилди.
"Болаларимизнинг мияси сотилмайди. Ниҳоят, 1 сентабргача уларнинг ҳимояси таъминланади", — деб ёзди Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.