Бугун 21 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Франция Украина ҳарбийларини махсус тайёргарликдан ўтказмоқда

Франция Украина ҳарбийларини махсус тайёргарликдан ўтказмоқда

Франция украиналик ҳарбийларни яширинча махсус тайёргарликдан ўтказаётган бўлиши мумкин, деб ёзади Politico газетаси Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари маслаҳатчисига таяниб.

Нашр Франциянинг расмий маълумотларига таяниб, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери 40 га яқин украиналик аскарлар Францияда SEZAR ўзиюрар гаубитсаларидан фойдаланиш бўйича ўқитилганини таъкидлайди.

Айни пайтда, маслаҳатчининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари аскарларининг Францияда оммавий машғулотлари тўхтатилган.

Бироқ расмий “ихтисослаштирилган” машғулотлар Франция расмийлари раҳбарлигида ўтказилиши мумкинлигига шама қилган.

“Британия асосий таълим беришга қарор қилди. Биз кўпроқ махсус таълим берамиз. Биз сизга қилган барча ишларимизни айтиб бермоқчи эмасмиз”, - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Газетанинг ёзишича, Парижнинг бу қарори Британиянинг Украина Қуролли кучлари ҳарбийларини тайёрлаш бўйича ташаббуси мавжуд талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги билан боғлиқ.

Киритилди: 08:34 17.09.2022. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!