Франциянинг шимолий ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида дарёда сув сатҳи кўтарилиб, юзага келган сув тошқинлари сабабли қарийб 800 киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
Франция оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари маълум қилди.
«Па-де-Кале департаментидаги Канш дарёсида сув сатҳи энг юқори кўрсаткичга етди ва 21 ноябрь, шанба куни ҳам юқори даражада сақланиб қолади. Сув тошқинлари сабабли пайшанба кунидан буён қарийб 800 киши эвакуация қилинди», — дейилади департамент баёнотида.
Шунингдек, қарийб 800 та уйни сув босган, 170 та хонадон электр таъминотисиз қолган.
Қайд этилишича, шанба куни сув тошқинлари хавфи бўйича огоҳлантиришнинг сўнгги босқичдан олдинги — тўқ сариқ даражаси эълон қилинган.