Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналарида жой етишмовчилиги хавотирли даражага етди

Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.

BFMTV хабарига кўра, Франция Адлия вазирлиги маълумотларига биноан, 1 май ҳолатига келиб қамоқхоналарда 83 700 нафарга яқин маҳкум сақланаётгани қайд этилган. Шу билан бирга, муассасалардаги расмий ўринлар сони 62 570 тани ташкил қилмоқда. Бу 133,7 фоизли бандлик кўрсаткичига тенг бўлиб, ўтган йилги 125,3 фоизлик кўрсаткичга нисбатан кескин ўсишдир.

Жой етишмовчилиги туфайли айрим муассасаларда бир камерада икки ёки ундан ортиқ маҳкум сақланаётгани, гигиена, хавфсизлик ва инсонпарварлик нормалари бузилаётгани қайд этилмоқда. Бу эса қамоқхоналардаги шароитни танқид остига қўйиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан давлатга нисбатан танқидларни кучайтирмоқда.

Ҳукумат айни пайтда тизимни ислоҳ қилиш, янги қамоқхоналар қуриш ва жазони ўташнинг альтернатив усулларини жорий этиш бўйича режаларни ишлаб чиқмоқда. Аммо мутахассислар бу муаммонинг ечими фақат инфратузилма эмас, балки жиноят сиёсатига қайта ёндашувни талаб қилишини таъкидламоқда.

Киритилди: 16:42 03.06.2025. Ўқилди: 1327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!