Франция ҳарбийлари 8 март куни космосда машғулотларни бошладилар, бу мамлакат қуролли кучлари тарихида биринчи марта, дея таъкидланди деб хабар бермоқда Интерфакс
Машғулотлар 1965 йилда учирилган биринчи француз сунъий йўлдоши — Asterix хотирасига бағишланган бўлиб, AsterX деб номланди. Ҳарбийлар манёврлар пайтида потенциал хавфли космик объекларини ҳамда ўз сунъий йўлдошига хавф солаётган таҳдидларни кузатиб боради.
«Бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда ва бизнинг космик инфратузилмамизга қарши инқирозлар ва таҳдидлар мавжуд, лекин бу ҳаммаси эмас», — дея таъкидлади Франция космик кучлари қўмондони Мишель Фридлинг. У машқларни «бизнинг тизимларимиз учун стресс тести» деб атади ва улар «Франция армияси учун биринчи ва ҳатто Европада биринчи» эканлигини таъкидлади.
ОAВ хабарларига кўра, машғулотларда AҚШ космик кучлари ва Германия космик агентлиги ҳам иштирок этмоқда. Машғулотлар 12 март кунигача давом этади. ОАВ Франция космик кучлари қўмондонлиги 2019 йилда ташкил этилганини эслатмоқда. 2019 — 2025 йилларда уни молиялаштиришга 5 млрд доллар ажратилиши, ходимлар сони эса 500 кишини ташкил қилиши кераклиги айтилмоқда.