Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Франция ҳукумати мусулмонлар учун хусусий лицейни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатди

A A A
Франция ҳукумати мусулмонлар учун хусусий лицейни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатди

Францияда мусулмон болалари таълим олаётган мамлакатдаги етакчи таълим муассасаларидан бири – Аверроэс лицейи (Ибни Рушд) билан тузилган давлат шартномаси бекор қилинди.

Le Parisien нашрининг ёзишича, тегишли қарор Франциянинг O-де-Франция вилояти губернатори Жорж-Франсуа Леклер томонидан қабул қилинган.

Леклер бу қарорини лицейда берилган таълим Франция Миллий таълим вазирлиги ўқув дастурининг «манба ва мазмун» бўйича кутганларига «тўлиқ мос келмаслиги» билан изоҳлади.

Минтақавий ҳокимиятлар ўқув дастурида «маданият, жинслараро муносабатлар, гомосексуализм» каби мавзулар бўйича ресурслар этишмаслигини қайд этди.

Шунингдек, улар ўқув дастуридаги ислом динига оид маълумотлар миқдори бошқа динларга оид мавзулар сонидан кўп, деб ҳисоблайдилар.

Бошқа нарсалар қаторида, О-де-Франция расмийларига кўра, лицейда ишлайдиган баъзи ўқитувчилар «республика қадриятларига қарши».

Қарор лицейнинг доимий ўқитувчиларини ва йиллик буджетидан ярим миллион евро миқдорида давлат ёрдамини йўқотишига олиб келади.

Ноябрь ойида О-де-Франция губернатори кўрсатмаси билан йиғилган Махсус таълим бўйича маслаҳат комиссияси 2008 йилда мактабга берилган шартномани бекор қилиш учун овоз берди.

Франция мусулмонлари федерацияси бунга жавобан Аверро лицейи ўқитувчилари билан бирдам эканликларини билдирди.

Таълим муассасаси Лилл шаҳрида жойлашган. Лицей 2003 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва биринчи бўлиб рўмол ўраши сабабли бошқа таълим муассасаларига бора олмаган мусулмонлар учун ўз эшикларини очган. Аверроэс битирувчилари университетларга киришда муваффақият даражаси 90 фоиздан ошади.

Йиллар давомида ўқувчилар сони ортиб бораётган лицейдан ташқари Аверроэс ўрта мактаби ҳам 2012 йилда иш бошлаган. Бугунги кунда Аверроэс ўрта мактаби ва лицейида 800 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.

Киритилди: 17:42 11.12.2023. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!