Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франция Эрдўғаннинг руҳан носоғлом деган сўзларидан сўнг Туркиядаги элчисини чақиртириб олди

Франция Эрдўғаннинг руҳан носоғлом деган сўзларидан сўнг Туркиядаги элчисини чақиртириб олди

Париж Анқарадаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олди, деб хабар бермоқда BFMTV.

Париж яқинида тарих ўқитувчиси Самюэл Пати Абдулахан Анзоров томонидан ўлдирилгач, Франция президенти Эмманюэл Макрон мамлакатнинг дунёвий қадриятларини радикал исломдан ҳимоя қилишга ваъда берди. Шу билан бирга, Франция етакчиси Ислом дини бутун дунёда инқирозни бошидан кечираётганини айтди.

Унинг айнан мана шу сўзлари Туркия президентининг ғазабини келтирди. Эрдўған бундай сўзларни руҳан носоғлом одамгина гапириши мумкинлигини, Макрон руҳий даволанишга муҳтожлигини билдирди.

Туркия президенти шунингдек, Европа «мусулмонларга қарши фронт очиш» билан ўзини-ўзи тамом қилаётганлигини айтди.

Киритилди: 11:21 25.10.2020. Ўқилди: 3257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!