Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Франция давлат хизматчилари учун мессенжер ишлаб чиқди

Франция давлат хизматчилари учун мессенжер ишлаб чиқди

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Франция ҳукуматининг барча вазирликлари хавфсиз давлат тезкор хабар алмашиш хизмати Tchapдан фойдаланишга мажбур бўлди.

— Бу хавфсизлик ва суверенитетнинг императивидир — деб ёзган Le Figaro.

Tchap хизматининг номи биринчи оптик алоқа усулларидан бирини ихтиро қилган XVIII асрдаги француз муҳандиси Клод Шаппага нисбатан ҳурмат белгисидир.

Шу душанбадан бошлаб Франциянинг барча давлат хизматчилари ва давлат идоралари профессионал ёзишмалар учун хавфсиз Tchap тезкор хабар алмашиш хизматидан фойдаланишлари шарт.

Шундай қилиб, WhatsApp, Signal ва Telegram рухсат этилган хизматлар рўйхатидан олиб ташланди.

— Кенг оммага мўлжалланган асосий лаҳзали хабар алмашиш иловалари кундалик алоқаларимизда тобора муҳим рол ўйнамоқда. Бироқ, бу рақамли воситалар хавфсизлик камчиликларидан холи эмас, — дейилади ёз ўрталарида Бош вазир Франсуа Байру томонидан имзоланган цикулярда.

Матн барча давлат хизматчиларидан, шу жумладан вазирлик идоралари ходимларидан Идоралараро рақамли бошқарма (DINUM) томонидан ишлаб чиқилган Tchap иловасини ўрнатишни талаб қилди.

Киритилди: 12:05 04.09.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!