Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Франция АҚШ ва Австралиядаги элчиларини чақириб олади

Франция АҚШ ва Австралиядаги элчиларини чақириб олади

Париж мамлакат тарихида илк бор АҚШ ва Австралиядаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олади.
“REGNUM” хабарига кўра, ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Жан-Ив Ле Дрианнинг ўз баёнотида президент Эммануэль Макрон шундай қарорга келгани айтган.

Таъкидлаш жоизки, бу ерда гап АҚШ, Буюк Британия ва Австралиянинг англосакс ҳарбий альянсини тузгани ҳақида боради.

Австраликларнинг француз сув ости кемалари харидини рад қилиб, АҚШ билан ядровий қурилмали сув ости кемалар қурилиши бўйича битим тузганини айта туриб, Ле Дриан: “Бу иттифоқчи ва ҳамкорнинг иши эмас, шунингдек, альянс концепцияси, ҳамкорлик ва Ҳинд-тинч океани бўйича аҳамият нуқтаи назаридан ҳам қабул қилиб бўлмас ҳолат”, деб таъкидлаган.

Киритилди: 17:31 18.09.2021. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!