Франция 2027 йилда ўзининг ҳарбий бюджетини 64 миллиард еврогача оширишни кўзламоқда, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатнинг жанубидаги Истр авиабазасида француз ҳарбий хизматчилари олдида сўзлаган нутқида маълум қилди.
— Мақсад — 2027 йилга бориб йиллик бюджетни 64 миллиард еврога етказиш, — деди давлат раҳбари.
Унинг сўзлари X ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш этилди.
Эммануэль Макрон бундан аввал бундай мақсад 2030 йилга белгиланганини эслатиб ўтди.
Ҳозирги вақтда Франциянинг ҳарбий харажатлари 50,5 миллиард еврони ташкил этади. 2017 йилда, Макрон Франция президенти этиб сайланганида, мамлакатнинг мудофаага сарфлаган харажатлари 32,3 миллиард еврони ташкил этган.