Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фозилхўжа Орифхўжаев шартли равишда озод этилди

Фозилхўжа Орифхўжаев шартли равишда озод этилди

Шубҳали диний мазмундаги материаллар сақлагани ва у бошқа шахсларга тарқатганликда айбланиб, 7 йилу 6 муддатга озодликдан маҳрум этилган Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқади. Бу ҳақда “Эзгулик” – инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

“Фозилхўжа Орифхўжаев шартли равишда муддатидан аввал қамоқдан озод қилинди. Ҳозир Навоий-Тошкент йўлида уйига қайтмоқда. Хайли бўлсин!” деб ёзган Ташанов.

Унинг QALAMPIR.UZ журналисти билан суҳбатда маълум қилишича, Орифхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони асосида озод қилинган бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Фозилхўжа Орифхўжаев 2021 йилнинг 26 июнь куни Олмазор туманида жойлашган “Тўхтабой” жоме масжидида жанжал кўтариб, жамоат тартибини ва фуқаролар тинчлигини бузганидан сўнг қамоққа олинганди.

Киритилди: 20:37 06.12.2023. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!